GM Uzbekistan Россияга маҳсулот етказиб берилишидаги узилишларга изоҳ берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2016 | 15:17 ZAMIN.UZ / Авто / 26 Апрел 2016 года
1 809

GM Uzbekistan Россияга маҳсулот етказиб берилишидаги узилишларга изоҳ берди

GM Uzbekistan Россияга маҳсулот етказиб берилишидаги узилишларга изоҳ берди

GM Uzbekistan компанияси ишлаб чиқарувчи Ravon R2 ихчам хетчбеки апрель ойи охирларида Россиядаги дилерларига етказилиши керак эди. Аммо объектив сабабларга кўра, машиналар етказиб беришда узилишлар қайд этилган, деб ёзмоқда kolesa.ru портали.

«Авваллари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Россияга темир йўл воситасида етказиларди, – деб изоҳ беришган компания матбуот хизматида. – Темир йўл тарифлари кескин кўтарилгани автомобиллар нархига ҳам таъсир кўрсатиши аниқ эди». Шу боис маҳсулотларни етказиб беришда бошқа усулдан фойдаланишга қарор қилинган, деб аниқлик киритган podrobno.uz сайти.

Ravon R2нинг илк партияси Россияга юк автомобилларида етказиб берилгани сабабли, аввал эълон қилинган нархни ўзгартирмасликка эришилган. Ҳозирча кейинги партиялар нархи ўзгаришига оид маълумотлар мавжуд эмас.

R2 Россия бозорида 369 000 рублдан (5560 доллар) сотилади. Унинг энг яхши тўпламини 469 000 рублга (7060 доллар) харид қилиш мумкин. Ravon R2га 85 от кучига эга 4 цилиндрли 1,25 литр ҳажмдаги бензинли двигатель ўрнатилган. У Япониянинг "Aisin" фирмаси ишлаб чиқарган 4 диапазонли автоматик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатланади. Айни вақтда, мазкур модель Россия автомобиль бозорида автоматик узатмалар қутисига эга энг арзон машина бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ravon Uz-Daewoo бренди ўрнига келганди. Унинг моделлар қатори R2дан ташқари, Gentra (439 000 рублдан (6600 доллар) бошланади) ва сўнгги синовлардан ўтаётган Nexia’дан иборат. Nexia Россия бозорида 379 000 (5700 доллар) рублдан сотилиши маълум қилинган, дейилади "Кун" нашрида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru