Тошкентда навбатдаги ЙТҲ қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-04-2016 | 21:14 ZAMIN.UZ / Авто / 29 Апрел 2016 года
955

Тошкентда навбатдаги ЙТҲ қайд этилди

Тошкентда навбатдаги ЙТҲ қайд этилди

Бугун ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фойдаланувчилар Тошкент шаҳридаги Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Муқимий кўчаси туташган чорраҳада куни билан тирбандлик бўлгани ҳақида фотосуратлар орқали хабар қолдиришган эди. Мазкур ҳудудда трамвай йўлларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ишлар олиб борилаётгани сабаб куннинг айрим пайтларида тирбандлик юзага келмоқда. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари бироз аввал Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Муқимий кўчаси туташган чорраҳада ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар беришди. Навбатдаги ЙТҲ оқ рангдаги Lacetti ва ВАЗ-2109 автомобиллари иштирокида қайд этилди.

ЙТҲ ҳақида тармоқда тўлиқ маълумот берилмаган. Тахминларга қараганда, Lacetti’нинг қоида бузиши ЙТҲга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

ЙҲТда автомобиль ҳайдовчиларидан бири жароҳатланган ва воқеа жойига зудлик билан Тез ёрдам ҳам ЙПХ ходимлари етиб келган. ЙТҲ натижасида Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Муқимий кўчаси туташган чорраҳада яна тирбандлик кузатилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Рейтинг@Mail.ru