Тошкентда узлуксиз ишлатилган трамвай ҳайдовчиси пиёдани босиб кетганидан сўнг раҳбарлар ишдан олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-12-2014 | 10:18 ZAMIN.UZ / Авто / 03 Декабр 2014 года
1 382

Тошкентда узлуксиз ишлатилган трамвай ҳайдовчиси пиёдани босиб кетганидан сўнг раҳбарлар ишдан олинди

Тошкентда узлуксиз ишлатилган трамвай ҳайдовчиси пиёдани босиб кетганидан сўнг раҳбарлар ишдан олинди

2014 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Тошкент шаҳар жамоат транспортида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг энг кўпи шанба кунига тўғри келди. Бу ҳақда «Пойтахт транспорти» газетасига асосланиб «Kun» хабар бермоқда.

Шанба куни содир этилган ҳодисалар сони 15та бўлиб, жами ЙТҲларнинг 22 фоизини ташкил қилмоқда. «Ҳафтанинг шанба куни ЙТҲ содир этилишини ҳайдовчиларнинг ҳафта давомида йўналишларда узлуксиз ишлаганликлари оқибатида толиқиш ва чарчаш аломатлари билан изоҳлаш мумкин», - дейди «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш хизмати бошлиғи Муҳаммаджон Қаҳҳоров.

Сўнгги таҳлиллар бўйича, 2014 йилнинг ўтган 10 ойи давомида компания таркибидаги йўловчи ташувчи корхоналари ҳайдовчиларининг меъёрдан 870 минг соат кўп ишлашларига йўл қўйган, ҳар бир ҳайдовчи бир ойда меъёрдан 35 соатдан кўп ишлаган - бу рухсат этилган меъёрдан 25 соатга кўп ишлаганини англатади.

Компания таркибидаги корхоналарнинг ҳайдовчилари томонидан содир этилган оғир оқибатли ЙТҲлар бўйича ўтказилган хизмат суриштирувлари давомида ҳайдовчиларнинг меъёрий иш ва дам олиш режимига риоя қилмасдан ишлашларига йўл қўйилаётганлиги бир неча маротаба аниқланган.

Ҳар сафар хизмат суриштирувида аниқланган камчиликлар бўйича тегишли буйруқлар чиқарилганда, тасарруф хизмати ходимларига ҳайдовчилар ишини тўғри ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар юклатилади. «Лекин бу ўз самарасини бермаяпти ва ҳайдовчиларни йўналишларда« тасарруф »этиш давом этиб келмоқда», - дейди Қаҳҳоров.

Хусусан, «Тошкент трамвайи» корхонаси ҳайдовчиси 2014 йилнинг 29 август куни трамвай вагонини бошқариб бораётиб, пиёдани босиб кетади ва пиёда воқеа жойида вафот этади. Содир этилган ЙТҲ юзасидан корхонада олиб борилган хизмат суриштируви давомида ҳайдовчи ЙТҲ содир этилган кунга қадар жами 26 кун, яъни узлуксиз 13 кун ишлаган.

Ҳайдовчи бир ой учун ўрнатилган баланс соат - 172 соат ўрнига 260,4 соат ишлашига йўл қўйилган. Ушбу камчиликка йўл қўймаслик бўйича ЙТҲ содир этилгунга қадар корхона ҳаракат хавфсизлиги ходимлари томонидан корхона раҳбари номига тақдимнома берилганлигига қарамасдан бу ҳолатлар тасарруф хизмати томонидан бажарилмаган ва бундай ҳолатлар мунтазам давом этиб келган.

«Юқоридаги камчиликларга йўл қўйганликлари ҳамда ҳайдовчиларнинг меъёрий иш ва дам олиш режимига риоя қилишларини ташкиллаштирмаганликлари учун« Тошкент трамвайи »корхонаси раҳбарининг тасарруф бўйича ўринбосари ва тасарруф бўлими бошлиғи компания буйруғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳайдовчиларга қулай меҳнат ва дам олишлари учун етарли шароит яратиб берилиши шарт. Чунки ҳайдовчидаги толиқиш ва чарчаш аломатлари ЙТҲ содир бўлиш эҳтимолининг кескин ортиб кетишига сабаб бўлади », - дейди Қаҳҳоров.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru