Тошкентда даҳшатли ЙТҲ юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-07-2016 | 16:35 ZAMIN.UZ / Авто / 01 Июл 2016 года
2 726

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ юз берди

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ юз берди

Бугун, 1 июль тонггида Тошкент ахборот технологиялари университети қаршисидаги Амир Темур проспектида даҳшатли ЙТҲ юз берди. Кулранг Gentra ва оқ рангдаги Nexia иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабарига асосланиб “Qalampir.uz” маълум қилди.
Тошкентда даҳшатли ЙТҲ юз берди

ЙТҲнинг келиб чиқиши сабаблари аниқ эмас. Гувоҳларнинг маълум қилишича, тахминан соатига 160 км тезликда ҳаракатланиб келаётган Gentra автомобили Nexia’нинг биқинидан келиб “қучади” ва уни таниб бўлмас ҳолатга келтиради. Nexia билан кифояланмаган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги ариқни ҳатлаб ўтиб, темир тўсиққа бориб урилади ва катта арча дарахтини йиқитади.
Тошкентда даҳшатли ЙТҲ юз берди

ЙТҲ натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Хабар қолдирган гуруҳ аъзосининг маълум қилишича, ҳайдовчилар ҳам жароҳатланмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru