Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-07-2016 | 20:27 ZAMIN.UZ / Авто / 14 Июл 2016 года
1 594

Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди

Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди

13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида кузатилган кучли шамол кўп йиллик дарахтларнинг қулашига ва бунинг оқибатида турар-жой бинолари, болалар майдончалари ҳамда фуқароларнинг кўп қаватли уйлар атрофида қолдирган шахсий автомобилларига зарар етишига сабаб бўлди. Бугун, 14 июль куни “Facebook.com” тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида ана шундай хабарлар ва дарахтлар ағдарилгани тасвирланган суратлар билан тўлиб-тошди, деб ёзмоқда “Qalampir.uz” сайти.
Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди

Суратлардан бирини кўрган кўп ҳайдовчилар автомобилнинг эгасига тасалли беришмоқда. Унда кўп қаватли уйнинг атрофида қаровсиз ташлаб кетилган ВАЗ-2106 автомобили устига баҳайбат дарахт ағдарилгани тасвирланган. Бунинг оқибатида автомобиль умуман таниб бўлмас даражага келган. У ўз кўриниши буткул йўқотган, десак муболаға бўлмайди.
Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ҳолат юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишар экан, бундай вазиятда суғурта компаниялари ёрдам бермаслигини айтишмоқда. Аввалроқ, худди шундай вазиятга дуч келган ҳайдовчилардан бири автомобилини ўз пулига таъмирлатганини ёзиб қолдирган.
Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди

Маълумот учун, 14 июль куни Тошкент шаҳрида шамол ғарбдан сониясига 12-17 метр тезликда эсган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru