Хитойда ёшларбоп кроссовер 9 минг доллардан сотилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2016 | 11:35 ZAMIN.UZ / Авто / 16 Июл 2016 года
1 072

Хитойда ёшларбоп кроссовер 9 минг доллардан сотилади

Хитойда ёшларбоп кроссовер 9 минг доллардан сотилади

Beijing Auto компанияси ва Yinxiang мото ишлаб чиқарувчи ширкати Bisu номли ҳамёнбоп янги бренд ташкил этишди. Бренд ёш харидорларга мўлжалланган, деб хабар бермоқда "Carzone.uz" сайти.

Bisu маркасининг илк қалдирғочи Bisu S25 ихчам кроссовери бўлди. Кроссовер асосида Beijing Auto ишлаган платформа ётибди. Кузови икки хил рангда. Европача дизайни ёшларни ўзига жалб қилади.
Хитойда ёшларбоп кроссовер 9 минг доллардан сотилади

Аммо нархи ҳаммасидан кўра кўпроқ харидорни жалб этади. Олди тортадиган асос модификацияси 60 минг юан ёки 8965 доллар туради. Бир муддат ўтиб тўла узатмали модификацияси дунё юзини кўради, у 70 минг юан ёки 10460 долларга баҳоланмоқда.

Bisuнинг асосий рақобатчилари Great Wall M4, Chery Tiggo 3 ва Changan CS35 авторусумларидир.

Bisu S25 арзон нархи билан ихчам кроссоверлар сегментидан ўз ўрнини топиши мумкин. Бироқ Хитойнинг деярли барча автомобилсоз компаниялари ўзининг ихчам кроссоверини ишлаб чиқаришини ҳам айтиб ўтиш лозим.
Хитойда ёшларбоп кроссовер 9 минг доллардан сотилади

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru