Volkswagen дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компаниясига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-07-2016 | 17:30 ZAMIN.UZ / Авто / 29 Июл 2016 года
822

Volkswagen дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компаниясига айланди

Volkswagen дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компаниясига айланди

Германиянинг Volkswagen автоконцерни жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида, жаҳоннинг энг йирик автомобилсозлик компаниясига айланди, дея хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Маълумотларга кўра, немис компанияси 2016 йил январь – июнь ойларида 5,27 млн автомобиль ишлаб чиқарган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоиз кўп демакдир. Япониянинг Toyota автоконцерни ўтган йилгига нисбатан 0,6 фоиз кам, яъни 5 млн дона машина ишлаб чиқарган. Учинчи ўринда бораётгани айтилган GM концернининг ишлаб чиқарган автомобилларига оид рақамлар келтирилмаган.

Бундан ташқари, Volkswagen биринчи ярим йилликда автомобилларни сотиш бўйича ҳам дунё етакчилигига эришган. Унинг 5,2 млн дона маҳсулоти мижозларга етказилган. Иккинчи ва учинчи ўринларда Toyota (4,99 млн дона, Toyota, Lexus, Daihatsu ва Hino савдо белгилари билан бирга) ва GM (4,76 млн дона) компаниялари бормоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru