Хитойлик рассом ғиштдан Mercedes ясади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-03-2015 | 17:39 ZAMIN.UZ / Авто / 03 Март 2015 года
993

Хитойлик рассом ғиштдан Mercedes ясади

Хитойлик рассом ғиштдан Mercedes ясади

Хитойнинг Сиань шаҳрида яшовчи рассом Дай Юн қизил ғиштдан асл катталикдаги Mercedes-Benz автомобилини ясади, уни ҳақиқийсидан ажратиш қийин, дея хабар бермоқда «Вести.ru».

Юн ғишт, цемент ва пўлат ёрдамида қимматбаҳо автомобилнинг нафақат ташқи деталларини, балки машина салони — узатиш қутиси, педаллари, рули ва ўтирғичларини ҳам моҳирона ясади.

Ҳайкалнинг ягона камчилиги унинг ҳаракатлана олмаслигидир. Бироқ рассом қачондир тош автомобиль ичига ҳақиқий двигатель ўрнатишини истисно қилмаяпти.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru