Ravon бренди Киевда тақдим қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-08-2016 | 23:31 ZAMIN.UZ / Авто / 13 Август 2016 года
1 763

Ravon бренди Киевда тақдим қилинди

Ravon бренди Киевда тақдим қилинди

GM Uzbekistan компанияси 11 августда Ravon дилерлик тармоғини МДҲ давлатларида кенгайтириш доирасида Украинада янги брендни тақдим қилди. Бу ҳақда компания фейсбукда маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Украинада Ravon моделлар қаторининг Matiz, R2 (Spark) ва Gentra автомобиллари сотилади. Йил охиригача қатор R4 (Cobalt) билан тўлдирилади.

Шу куннинг ўзида Россияга Nexia R3 моделининг биринчи партияси жўнатилди.

GM Uzbekistanнинг яқин орадаги режаларида Ravon брендини МДҲнинг қолган давлатларига олиб чиқиш бор. Жумладан, кузда компания брендни Озарбайжон, Беларусь ва Туркманистонда тақдим қилмоқчи.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru