Тошкентда такси автомобили билан мудҳиш ЙТҲ содир бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-08-2016 | 23:35 ZAMIN.UZ / Авто / 13 Август 2016 года
2 347

Тошкентда такси автомобили билан мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда такси автомобили билан мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

13 август куни Тошкентнинг Фарҳод деҳқон бозори қаршисидаги Фарҳод кўчасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Nexia русумидаги такси автомобили иштирокидаги мазкур ЙТҲ ҳақида ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар берди, деб ёзмоқда “Qalampir.uz” сайти.
Тошкентда такси автомобили билан мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг маълум қилишича, воқеа соат 06:00 атрофида содир бўлган. Тахмин қилинишича, такси автомобили Фарҳод кўчаси бўйлаб энг камида соатига 120 км тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлган. Унинг ёнида кетаётган Cobalt автомобили эса Nexia’ни қувиб ўтишга ҳаракат қилиб, йўлини тўсган. Мувозанатни йўқотган автомобиль йўл четидаги бетон тўсиқларга урилиб, сўнг ағдарилган. Қаттиқ зарб натижасида катта бетон тўсиқлар ҳам жойидан силжиб, ёнбошлаб қолган.
Тошкентда такси автомобили билан мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Гувоҳларнинг хабар беришича, Nexia ҳайдовчиси Шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига етказилган. Айтилишича, унинг машинасида катта миқдорда пул бўлган. ЙТҲ оқибатида пуллар йўл сочилиб кетган. Шу маҳал йўл четига Spark автомобили тўхтайди. Ичидаги ҳайдовчи йўлга сочилган пулларни йиғиб, кўздан ғойиб бўлади.

ЙТҲ оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Ҳайдовчининг ҳозирги аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru