Фото: Тошкентнинг «пиёда»га айланган автобуси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-08-2016 | 12:06 ZAMIN.UZ / Авто / 22 Август 2016 года
1 475

Фото: Тошкентнинг «пиёда»га айланган автобуси

Фото: Тошкентнинг «пиёда»га айланган автобуси

Facebook’нинг «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида қоидабузар автобус сурати эълон қилинди. Сурат, катта эҳтимол билан, Тошкентнинг Бунёдкор шоҳ кўчасида олинган, қачон олинганига аниқлик киритилмаган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Унда ичида йўловчилари бўлган, тегишли йўналиш бўйича ҳаракатланувчи автобус (автобуснинг йўналиш рақами номаълум) пиёдалар ўтиш йўлкасидан йўлнинг қарама-қарши томонига ўтишга уринаётгани тасвирланган.

Бир қатор фойдаланувчилар бу автобус бордюрлар билан чегараланган пиёдалар ўтиш йўлкасига қандай қилиб сиғганига ҳайрон қолган.

Гуруҳнинг бошқа бир фойдаланувчиси эса шаҳар кўчаларида бу каби қоидабузарликларга деярли ҳар куни гувоҳ бўлиш мумкинлигини афсус билан таъкидлаб ўтган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига мувофиқ, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкалари ва пиёдалар ўтиш жойларидан юргизиши энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми (21 август ҳолатига кўра 65 120 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru