Кўпчиликка яхши маълумки, «Матиз» ва «Нексия»ларнинг кузови занглашга чидамлилик даражаси унчалик ҳам ҳавас қиладиган ҳолатда эмас эди. Бироқ, GM-Ўзбекистон заводидаги технологик ускуналар тўлиқ алмаштирилган ёки янгилангани туфайли, автомобилсеварлар бу муаммони тез орада унутсалар ажаб эмас. Эндиликда, кузовларни бўяш жараёнида «замонавий техник ечимлар ва компонентлардан фойдаланилмоқда», - дея хабар қилмоқда Ravon матбуот хизмати.
Жумладан, бўяш жараёнини яхшилаш имконини берувчи янги амалиётлар жорий қилинган: чангдан асраш учун махсус тоннеллар барпо этилган, кузов бўёқ сепилишидан аввал тозаланади, асосий бўяш жараёни «юқори даражадаги автоматлаштирилган» ҳолда амалга оширилади. Бундан ташқари, корхона матбуот хизмати кузовга ишлов беришга оид графикани ҳам тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ravon бренди остида R2, Nexia R3, R4 ва Gentra моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Тез орада, мазкур моделлар сафи кенгайтирилиши кутилаяпти.
Манба: Кун.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди