Россияда Ravon 2 нархи кўтарилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда Ravon 2 нархи кўтарилади

Россияда Ravon 2 нархи кўтарилади

Ўзбекистоннинг Россия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинаётган Ravon 2 ҳэтчбеклари нархи яқин орада ошади. Россиядаги нашрлар хабарларига кўра, россиялик харидорлар учун бу автомобилларнинг нархларига ўртача 20 минг рублдан қўшилади, дейилади "Кун" хабарида.

Иккита хавфсизлик ёстиқчаси билан жиҳозланган базавий модификациядаги автомобилнинг нархи 409 минг рубль бўлади (аввалги 390 минг ўрнига). Топ комплектациянинг нархи эса 509 минг рублга тенг бўлади.

Шуни ҳам айтиш жоизки, автомобиль бозори экспертлари нархлар ошишига қарамасдан савдо ҳажми тушиб кетмаслигига ишонч билдиришмоқда.

Ravon бренди GM Uzbekistan компанияси томонидан Россияда ўтган йилнинг кузида тақдим этилганди. Шундан сўнг россиялик харидорларга Ravon2, Ravon Nexia, Ravon Gentra ва Ravon Matiz моделлари сотилиши йўлга қўйилди.

Мазкур бренд Россияда оммабоп бўлган, лекин эскириб қолган Matiz ва Nexia ҳамда Россия бозорини тарк этган Chevrolet автомобиллари ўрнини эгаллаши кўзда тутилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru