Андижонда Lamborghini Gallardo ким ошди савдосига қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Андижонда Lamborghini Gallardo ким ошди савдосига қўйилди

 Андижонда Lamborghini Gallardo ким ошди савдосига қўйилди

 Андижонда Lamborghini Gallardo ким ошди савдосига қўйилди

Андижон вилояти Суд департаменти бошланғич баҳоси 615 млн сўмдан ортиқ бўлган Lamborghini Gallardo спорткарини кимошди савдосига қўйди, дейилади "Кун" нашрида.

Суд қарорларини ижро этиш департаменти сайтига қўйилган маълумотларга кўра, очиқ кимошди савдоси шу йил 22 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган. 2004 йилда ишлаб чиқарилган машина яхши ҳолатда экани таъкидланган.

Шу билан бирга, савдога қўйилган автомобилларнинг келиб чиқиши хусусида батафсил маълумот келтирилмаган.

Lamborghini Gallardo – 2003-2013 йилларда ишлаб чиқарилган спорткар бўлиб, Lamborghini компанияси ишлаб чиққан моделлар орасида энг кенг тарқалгани ҳисобланади. 11 йил мобайнида машинадан 14 мингдан ортиқ нусха ишлаб чиқилган. Унинг энг арзон тўплами 160 минг долларга баҳоланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru