615 млн сўмлик Lamborghini Gallardo Андижон эмас, Тошкентда савдога қўйилгани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

615 млн сўмлик Lamborghini Gallardo Андижон эмас, Тошкентда савдога қўйилгани маълум бўлди

615 млн сўмлик Lamborghini Gallardo Андижон эмас, Тошкентда савдога қўйилгани маълум бўлди

Тошкентда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Суд департаменти томонидан хатланган Lamborghini Gallardo автомобили кимошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда «Ким ошди савдо сервис» компанияси сайтида берилган ахборотга таяниб "Дийдоразиз" нашри хабар бермоқда.

Хабар беришларича, автомобиль Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 20 июлдаги ҳукми асосида берилган 2-285-30М-14-сонли ижро варақасига асосан кимошди савдосига қўйилмоқда.

22 сентябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 42-уйда ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига қўйилган 2004 йилда ишлаб чиқарилган автомобилнинг ранги олча (қизил), бошланғич баҳоси — 615 583 497 сўм.

Кимошди савдосида қатнашиш истагида бўлганлар 61 558 349 сўм 70 тийин миқдорида закалат пулини тўлашлари лозим.

Аввалроқ бошланғич нархи 615 миллион сўмга баҳоланган Lamborghini Gallardo Андижонда савдога қўйилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Маълумот учун, Gallardo Lamborghini компанияси томонидан 2003—2013 йилларда ишлаб чиқарилган спорткар бўлиб, унинг энг арзон модели нархи 160 минг доллардан бошланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru