Жаҳонда ўзиюрар техникаларнинг ўнлаб тури ишлаб чиқариляпти. Ҳайдовчисиз автомобиллар эса тинч кўчаларни кезиб юрибди. Уларни тўла маънода ҳайдовчисиз деб бўладими? Йўқ, чунки тегишли вақтда бошқарувни қўлига олиши учун барчасида ҳайдовчи ўриндиғи ҳамда руль, тепки, улаш тугмалари каби бошқарув элементлари жойлашган. Бу жўяли қарор, ахир, бир гап бўлса, машина дарҳол ҳайдовчи измига бўйсунади, деб ёзмоқда "Carzone" нашри.
Komatsu ишлаб чиқарган самосвалда эса бошқарув ускуналарининг бирортаси йўқ. На рул, на тепкиларни учратасиз. Ҳайдовчиси бўлмагач, кабинанинг нима кераги бор?
Кабинасиз самосвал Autonomous Haulage Vehicle деб аталади. Унда 2700 от кучи бор. Кабина ва ҳайдовчи машина учун ортиқча юк, ундан халос бўлгач машинанинг фойдали иш коэффициенти ошади, шундай эмасми?
Гарчи, кабинасиз юк машинаси бошсиз одам каби кўринса-да, инженерлар унинг фойдасини тушунтирмоқда. Кабинада ўтирган ҳайдовчи орқани кўролмайди, бунинг учун ён ойнага боқиб орқани тасаввур қилиши ёки машинани тўхтатиб тушиб қараши керак. Кўпинча, бортдаги юкни тушириш учун ҳайдовчи машинадан тушиб мўлжал олади. Бутунлай автоматик режимда ишлайдиган япон самосвалида эса бу муаммо йўқ, чунки корпуснинг турли чеккаларидаги камералардан ориентация олади. Қолаверса, бундай “гурзавой” тўртала ғилдирагига юкланиш тенг тақсимланганлиги туфайли турғунроқ бўлади. Музламада сирғанмайди.
Autonomous Haulage Vehicle прототипи яқинда Лас-Вегас кўргазмасида намойиш этилди. Коматсучилар эса тез кунларда ишлаб чиқаришни бошлаб юборади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади