Google: биз автомобиль эмас, балки ҳайдовчи яратиш устида ишлаяпмиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google: биз автомобиль эмас, балки ҳайдовчи яратиш устида ишлаяпмиз

Google: биз автомобиль эмас, балки ҳайдовчи яратиш устида ишлаяпмиз

Google компанияси 2009 йилдан бери автоном тарзда ҳаракатланадиган автомобиллар яратиш устида иш олиб бормоқда. Бироқ қидирув гигантининг автомобилларни ишлаб чиқиш бўлинмаси раҳбари Дмитрий Долговнинг айтишича, компания автомобил эмас, балки мукаммал ҳайдовчини яратишни мақсад қилган. Бу ҳақда "Carzone.uz" хабар берди.

Долговнинг Recode ресурсига берган маълумотига кўра, автомобиль ҳайдаш ижтимоий ҳодиса бўлиб, ушбу жараёнда машина нафақат одам ва бошқа буюмларни аниқлай олиши, балки улар билан мулоқотга киришиши ҳам талаб этилади. Шунинг учун компания шунчаки автомобиль эмас, шу билан бир қаторда, одамлар томонидан бажариладиган тана ишораларига ҳам реакция қила оладиган тўлақонли гаджетни ишлаб чиқмоқчи.

Google-Car-View-Approaching-a-Railroad-Crossing-1200x676-768x433
Google: биз автомобиль эмас, балки ҳайдовчи яратиш устида ишлаяпмиз

Мукаммал ҳайдовчи деганда, Google исталган жой ва шароитда ҳаракатлана оладиган машиналарни назарда тутган. Чунки шунчаки автоном машина исталган жойда интеллектуал тарзда юра олмайди. Бундай автомобиллар ҳаракат чоғида одамлардан фарқли тарзда, турли хариталар, сенсорлар, лазер ва радарлардан фойдаланади. Атрофида 100 метр радиусда юз берадиган ҳодисаларни аниқлайди ва уларга муносабат билдиради (масалан, светофор чироғини аниқлашда). Бундан ташқари, бу каби ақлли автомобиллар булут хотираси орқали бир-бири билан коммуникацияга киришади ва кундан-кунга ривожланиб боради. Долговнинг таъкидлашича, Google мутахассислари автомобиль дастурий таъминотини умуман киберҳужумларга учрамайдиган даражада хавфсиз этиб ишлаб чиқадилар. Келажакда бундай ақлли автомобиллар барчага турли йўналишларда хизмат қилиши режалаштирилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru