2030 йилга келиб Буюк Британия электромобиллар эвазига нефть импортини 40 фоизга қисқартиради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-03-2015 | 11:44 ZAMIN.UZ / Авто / 11 Март 2015 года
1 032

2030 йилга келиб Буюк Британия электромобиллар эвазига нефть импортини 40 фоизга қисқартиради

2030 йилга келиб Буюк Британия электромобиллар эвазига нефть импортини 40 фоизга қисқартиради

Электромобиллардан фойдаланиш 2030 йилга келиб Буюк Британияда нефть импортининг 40 фоизга қисқаришига олиб келиши ҳамда ҳайдовчилар ёқилғига сарфлайдиган умумий харажатни 13 млрд фунт стерлингга камайтиришга имкон бериши мумкин. Бу ҳақда Кембриж университети олимлари ўтказган тадқиқотга иқтибос келтирган ҳолда “The Guardian” нашри хабар берди.

Мутахассисларнинг фикрича, британиялик ҳайдовчилар ҳар йили ёқилғидан 1000 фунт стерлингга тежаб қолишлари мумкин. Бироқ бунга мамлакатда мос инфратузилма яратилсагина эришиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, 2030 йилга келиб бу атмосферага углерод чиқиндиси чиқишини 47 фоизга қисқартиришга имкон беради, бу эса нафас йўллари касалликлари сонининг камайишига ҳамда бу касалликни даволашга сарфланадиган давлат маблағларини 1 млрд фунт стерлингга камайтиришга олиб келади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru