Россияда Daewoo автомобилларининг сотилиши 64 фоизга камайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-03-2015 | 14:53 ZAMIN.UZ / Авто / 11 Март 2015 года
1 226

Россияда Daewoo автомобилларининг сотилиши 64 фоизга камайди

Россияда Daewoo автомобилларининг сотилиши 64 фоизга камайди

Россияда янги енгил автомобилларнинг сотилиши 2015 йил февраль ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37,9 фоизга камайди. Бу ҳақда Европа Бизнес уюшмасининг 10 март куни чиқарилган пресс-релизида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Россияда 2014 йил февраль ойида 128 298 та автомобиль сотилган бўлса, 2015 йил февралида 78 228 та енгил машина сотилган. Янги автомобиллар сотилишида дастлабки 10 та ўринни эгаллаб турган машина русумларининг тўққизтаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади.

Lada автомобиларининг сотилиши 23 фоизга, Hyundai 5 фоизга, КИА 6 фоизга, Nissan 45 фоизга Renault 46 фоизга, Toyota 40 фоизга, Volkswagen 49 фоизга, Skoda 12 фоизга, Chevrolet 74 фоизга, Daewoo (GM Uzbekistan) 64 фоизга камайган бўлса, Mercedes-Benz 18 фоизга, BMW 6 фоизга, Lexus 11 фоизга, Porsche 119 фоизга кўпайган.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru