Россияда машиналар сотилиш ҳажми 40 фоизга тушиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-03-2015 | 21:28 ZAMIN.UZ / Авто / 11 Март 2015 года
1 425

Россияда машиналар сотилиш ҳажми 40 фоизга тушиб кетди

Россияда машиналар сотилиш ҳажми 40 фоизга тушиб кетди

2015 йилнинг февралида Россия автомобиль бозорида кескин тушиш кузатилди. Европа бизнеси Ассоциацияси Автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитаси раҳбарининг сўзларига кўра, кўрсаткичлар тушиши давом этади ва ҳаттоки 2009 йилдаги инқирозли кўрсаткичлардан ошиб кетади.

Қўмитанинг эълон қилган маълумотларига қараганда, янги йилнинг дастлабки икки ойи ичида янги автомобиллар ва енгил транспортларнинг сотилиш кўрсаткичлари умумий ҳажмда 37,9 фоизга тушиб кетган. Хусусан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарнинг сотилиш кўрсаткичлари икки ой ҳисоботига кўра 56 фоизга тушиб кетган.

2009 йилда жаҳон иқтисодий инқирози муносабати билан Россияда машиналар сотилишининг ойлик тушиши 30-50 фоизни ташкил этганди. Қўмита раиси Йорг Шрайбернинг фикрича, вазият 2009 йилдагидан ҳам ёмонроқ тус олиши мумкин.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru