BMW 2017 5 Series — Apple CarPlay ўрнатилган илк автомобиль серияси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

BMW 2017 5 Series — Apple CarPlay ўрнатилган илк автомобиль серияси

BMW 2017 5 Series — Apple CarPlay ўрнатилган илк автомобиль серияси

iOS платформаси услубида ишланган ва автомобилларга мўлжалланган Apple CarPlay тизими ўтган йили iOS 9 тақдимотида эълон қилинган эди. Бироқ шу пайтгача ушбу тизим бирорта автомобилга ўрнатилмади. Бундан икки кун олдин намойиш этилган BMW 2017 5 Series автомобили симсиз Apple CarPlay тизими ўрнатилган илк автомобиль номини олди. Бундан буён мазкур тизим ўрнатилган автомобилларда Apple қурилмаларини платформага USB орқали улаш талаб этилмайди. Иккала тизим автоматик тарзда ўзаро симсиз интеграциялашади.

Carzone сайтининг ёзишича, Германиянинг BMW концерни биринчи бўлиб симсиз Apple CarPlay тизимини ўзининг янги сериядаги автомобилларига қўллашни бошлаган. Мазкур тизим орқали ҳайдовчилар турли медиа функцияларини бошқаришлари мумкин бўлади.

Ҳозирча Apple CarPlay тизимининг автомобилларда бу қадар кеч пайдо бўлиши юзасидан тушунтириш берилмаган. Тизим BMW 2017 5 Series туркумидаги барча автомобилларга татбиқ этилиши маълум қилинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru