Tesla Model S АҚШда Mercedes S-Class ва BMW 7 русумларидан ҳам яхшироқ сотилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Tesla Model S АҚШда Mercedes S-Class ва BMW 7 русумларидан ҳам яхшироқ сотилмоқда

Tesla Model S АҚШда Mercedes S-Class ва BMW 7 русумларидан ҳам яхшироқ сотилмоқда

АҚШ автомобиль бозорида сотилган “Мерседес” ва “БМВ” русумларининг икковини қўшганда ҳам “Тесла”га ета олмайди. Бу хулоса жорий йилнинг учинчи чораги савдоси натижаларига асосланади. Элон Маск компаниясининг маълумотларига асосланиб Bloomberg агентлиги ушбу хабарни тарқатди.
Tesla Model S АҚШда Mercedes S-Class ва BMW 7 русумларидан ҳам яхшироқ сотилмоқда

Teslaнинг ўз маълумотларига кўра, уч ой мобайнида 9156 дона Model S сотди. Шу даврда 4921та Mercedes S-Class, 3600дан кўпроқ BMW 7 сотилди.

Bloomberg ёзишича, учинчи чоракда “Тесла” АҚШ автомобиль бозорида катта люкс синф автомобиллари сотиш бўйича етакчилигини мустаҳкамлаб бормоқда. Бу бозорда 32 фоизли улуш “Тесла”никидир. Бу хулосага Mercedes ва BMW вакиллари шарҳ бергани йўқ.

SUV автомобиллар савдосида “Тесла”нинг улуши 6 фоиздир. Model X кроссовери Porsсhe ва Land Roverлардан яхши сотилади, бироқ Mercedes, BMW, Cadillac, Volvo, Audi ва Lexusлардан қуйидадир.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru