Электр двигателли Chevrolet Corvette 750 минг долларга баҳоланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Электр двигателли Chevrolet Corvette 750 минг долларга баҳоланди

Электр двигателли Chevrolet Corvette 750 минг долларга баҳоланди

АҚШнинг Genovation Cars компанияси сўнгги авлод Chevrolet Corvette купеси негизида ишлаб чиқилган электр суперкар учун буюртмалар қабул қилишни бошлади. «Motor»нинг ёзишича, Genovation Extreme Electric (GXE) номини олган электрокарнинг нархи 750 минг долларга тенг.
Электр двигателли Chevrolet Corvette 750 минг долларга баҳоланди

Янги автомобилнинг куч қурилмаси умумий ҳисобда 660 от кучини бера оладиган икки электр двигателдан ташкил топган. Двигательлар қуввати захираси 210 километр йўлга етадиган аккумляторлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади.

Ишланма муаллифларининг қайд этишича, улар автомобиль оғирлигини икки ўққа идеал даражада тенг (50 га 50) тақсимлашга муваффақ бўлган. Купенинг динамик тавсифи ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Электр двигателли Chevrolet Corvette 750 минг долларга баҳоланди

Хабар беришларича, бундай машиналардан атиги 75 дона тайёрланади. Genovation Cars компанияси 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқариладиган электрокарлар учун ҳозирдан буюртма қабул қилмоқда. Харидор олдиндан 250 минг доллар тўлаши керак.

Июль ойида Genovation Cars фирмаси йўл электр машиналари орасида тезлик бўйича ўз рекордини янгилаган эди. 2006 йил намунасидаги Chevrolet Corvette Z06 купеси негизида тайёрланган 600 от кучига эга электрокар соатига 330,8 километр тезликка эришган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru