“АвтоВАЗ” ҳафтасига тўрт кун ишлашга ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“АвтоВАЗ” ҳафтасига тўрт кун ишлашга ўтади

“АвтоВАЗ” ҳафтасига тўрт кун ишлашга ўтади

Россия автомобилсозлик концерни 17 октябрдан бошлаб тўрт кунлик иш тартибига ўтишини матбуот хизмати маълум қилди.

“Бугундан бошлаб корхонада тўрт кунлик иш режими жорий этилади. Бу 2017 йилнинг 19 февралигача давом этади. Lada Largus, Lada Xray ва Renault-Nissan алянсининг автомобилларини ишлаб чиқарувчи B0 линиясида беш кунлик режим сақланиб қолади”, деб ёзилган матбуот марказининг хабарида. “АвтоВАЗ” гуруҳига кирувчи Ижевск автозаводида ҳам беш кунлик иш тартиби сақланиб қолди, дейилади Carzone.uz нашри хабарида.

“АвтоВАЗ” бир йил ичида тўрт кунлик иш режимига иккинчи маротаба ўтиши. Шу йилнинг 15 февралида тўрт кунлик иш режими ярим йил муддатга жорий қилинган. Табиийки, тўрт кун ишлаган ходимнинг маоши тахминан 20 фоизга қисқаради. Бироқ тўрт иш кунига ўтиш оғир иқтисодий шароитда иш ўринларини сақлаб қолишнинг чорасидир. Қоидага кўра иш кунлари қисқартирилганда ишчи-хизматчиларни ёппасига бўшатилмайди.

Сентябр ойида заводнинг ишлаб чиқариш линиялари бир неча кун бекор туриб қолди. Lada 4х4ни ҳафтада икки кун, Lada Prioraни уч кун, Lada Kalina ва Grantaни тўрт кун йиғишди. Бу ҳол автомобилларга талаб камайиб кетгани билан изоҳланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru