Opel янги флагман кроссоверини тайёрламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-03-2015 | 13:03 ZAMIN.UZ / Авто / 12 Март 2015 года
1 061

Opel янги флагман кроссоверини тайёрламоқда

Opel янги флагман кроссоверини тайёрламоқда

АҚШнинг General Motors концерни Opel, Buick, Vauxhall брендлари моделлар қаторини янги флагман кроссовери ҳисобига кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Европа ОАВлари маълумотларига кўра, кроссовер 2020 йилгача мўлжалланган Opel/Vauxhall маркалари ишлаб чиқариш режаларига киритилган. Янги автомобиль SUV сегменти брендлари қаторининг флагман автомобили бўлиши кутилмоқда.

Янги модель бутун дунё бўйлаб Buick, Opel ва Vauxhall брендлари остида сотилади, ОАВларда йўнтанламасга берилиши мумкин бўлган номлар орасида Monza SUV, Senator, Admiral ва Signum вариантлари муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун, Opel’нинг ушбу моделлар қаторида иккита кроссовер – катта ўлчамдаги Antara ва ихчам Mokka моделлари ишлаб чиқарилади, Buick эса янги немис моделига асос қилиб олиниши мумкин бўлган Envision кроссоверини ишлаб чиқаради.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru