Lynk&Co 01 — Geely ва Volvoдан янги кроссовер » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lynk&Co 01 — Geely ва Volvoдан янги кроссовер

Lynk&Co 01 — Geely ва Volvoдан янги кроссовер

Швециянинг Гётеборг шаҳрида янги Lynk&Co маркаси ва унинг дастлабки 01 кроссоверининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Янги марканинг автомобилларини худди смартфон каби интернет ёки дунёнинг турли бурчакларидаги савдо марказлари орқали сотишмоқчи. Янги маҳсулот биринчи бўлиб Хитой бозорига чиқарилади, сўнг Америка ва Европага кириб боради. Автомобилни мижозга курьерлар орқали етказиб бериш режалаштириляпти. Хизмат кўрсатиш ишларини Volvo ўз зиммасига олади.

Lynk&Co маркасининг барча автомобиллари СМА компакт платформаси асосида қурилган. (Бу агрегат асосида янги Volvo XC40 ва S40 ясалишини эслатиб ўтамиз)

Швед-Хитой маркаси ишлаб чиқарган русумлари номида 01, 02, 03 ва бошқа сонлар қатнашади. Биринчи 01 – кроссовер, иккинчи 02 – седан ва ҳоказо. Уларни қатъий нархда ва ягона комплектацияда сотиш режалаштириляпти. Нархлар Volkswagen, Ford ва Opel маркаларининг шунга ўхшаш русумлари баҳосига яқин бўлади. Мижоз двигатель ва трансмиссияни танлаши мумкин.

Юқорида айтилган кроссоверга 1,5 литрли турбомотор ўрнатилади. Мотор қуввати 180 от кучига тенг. Механик ёки 7 поғонали автоматик қутига эга. Тўла узатмали. Бундан ташқари, гибрид модификацияси дунё юзини кўриши ҳам мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru