Ўзбекистон Сомали ва Нигерияга автомобиль экспорт қилишни бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-10-2016 | 00:40 ZAMIN.UZ / Авто / 22 Октиябр 2016 года
1 233

Ўзбекистон Сомали ва Нигерияга автомобиль экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистон Сомали ва Нигерияга автомобиль экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистон автомобилсозлари 2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўзи учун янги бозорлар — БАА, Ливан, Иордания, Ироқ, Гана, Сенегал, Кот-д’Ивуар, Сомали, Нигерияга енгил автомобиллар экспорт қилди. Бу ҳақда Carzone.uz ёзмоқда.

Бундан бошқа яна қайси мамлакатларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспорт қилингани ҳақида аниқ ахборот йўқ. Шунингдек, номлари зикр этилган мамлакатларнинг ҳар бирига қанча автомобиль етказиб берилгани ҳақида қўшимча ахборот берилмаган. Экспорт қилинган автомобиллар русуми ҳам маълум эмас.

2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича эълон қилинган ҳукумат ҳисоботида, Ўзбекистон БААдан ташқари Жанубий Африка Республикасига ҳам енгил автомобиллар экспорт қилишни йўлга қўйгани ҳақида маълумот берилган эди.

Россияда ўзбек автомобилларига нисбатан талаб кескин тушиб кетгани сабаб, “Ўзавтосаноат” давлат компанияси ўзи учун янги бозорлар изламоқда. Жумладан, 2015 йилда компания Дубайда Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари вакиллари учун Ўзбекистон автомобиллари тақдимотини ўтказган.

Бундан ташқари, шу йили ЖАР, Миср, Габон, Ангола, Кот-д’Ивуар, Кабо-Верде, Мадагаскар ва Ганага Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар синов тариқасида етказиб берилган. 2016 йил бошида эса ўзбек автомобилларини Ироқ, Ливия, Ливан, Иордания, Тунис ва Нигерияга етказиб бериш имкониятлари ўрганиб чиқилаётгани маълум қилинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru