Энди электромобиль эшиклари капалакнусха бўладими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Энди электромобиль эшиклари капалакнусха бўладими?

Энди электромобиль эшиклари капалакнусха бўладими?

Яқинда дизайнер ва тадбиркор Хенрик Фискер янги компания ташкил этиб электромобиль ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилганди. Аввалроқ Хитойнинг Wanxiang компанияси Fisker активларини сотиб олган ва бренд қайта жонланган.

Янги компаниянинг аккумуляторлари ноёб технология асосида яратилганлиги туфайли 600 кмдан ортиқ йўл босишга заряди етишини Фискер ваъда қилмоқда. Аккумулятор ҳеч қачон алмаштирилмайди.

Fisker Inc раҳбари оммани янада қизиқтириш учун янги электромобилининг тизерини кўрсатди. Расмдан кўринишича, машина эшиклари капалак қаноти сингари тепага кўтарилиб очилади.

Фискер бу салонга кириш-чиқишни осонлаштиради, деб таъкидламоқда. Батафсилроқ маълумот келаси ҳафта берилади.

Қанчалик ғаройиб кўринмасин, бундай эшикни қулай дейиш қийин. Чунки йўловчи орқа ўриндиққа ўтираётиб кўтарилган эшик қиррасига урилиб кетиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru