15:37 / 26.10.2016
8 336

Ravon йил бошидан бери Россияда 725 дона автомобиль сотди

Ravon йил бошидан бери Россияда 725 дона автомобиль сотди

Йил бошидан бери Ravon бренди Россия ҳудудида 725 дона автомобиль сотди. Бу кўрсаткич сентябрда 290 та машинани ташкил этди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Россияликлар орасида Ravon R2 харидоргир бўлмоқда (йил бошидан бери 511 та, сентябрда — 236). А-синфдаги автомобиллар сотуви натижаси бўйича модель биринчи ўринни эгаллади.

Ҳисобот даврида Ravon Gentra седани 164, Россия автобозорида сентябрда пайдо бўлган Ravon Nexia R3 эса 38 дона сотилди. Қачонлардир роса оммалашган Matiz автомобилидан эса бор-йўғи 12 таси ўз харидорини топди, холос.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ravon брендининг Россияда 19 та дилерлик маркази очилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ravon йил бошидан бери Россияда 725 дона автомобиль сотди