23:18 / 28.10.2016
6 864

Volkswagen миллиардлаб доллар товон тўлайди

Volkswagen миллиардлаб доллар товон тўлайди

Америка федерал суди немис автоконцерни тўлайдиган товон пули миқдорини тасдиқлади. Volkswagen 14,7 млрд доллар тўлаш орқали “Дизелгейт” зарарини қоплайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз: “Фолксваген” борт электроникасининг бошқарув блокига ички ёнув двигатели чиқарадиган тутун зарарлилик миқдорини камайтириб кўрсатувчи дастур ўрнатган эди. Оқибатда дизелли автомобиллар АҚШда белгиланган миқдордан 40 марта ортиқ зарарли газ чиқариб ҳавони ифлослантирган.

Reuters агентлиги билдиришига қараганда, Сан-Францискодаги Федерал суд аввал тайёрланган битимни ниҳоят тасдиқлади. Унга кўра америкаликларга сотилган автомобилларни қайтиб олиш ва товон тўлаш (ҳар бирига 5100дан 10000 долларгача) учун 10 млрд доллар талаб этилади. Ундан ташқари турли экологик лойиҳаларга 4,7 млрд доллар ўтказилади.

Немис концерни ноябрдан дастлабки тўловни бошлайди. Судья товон пули миқдорини “муносиб ва адолатли” деб таърифлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Volkswagen миллиардлаб доллар товон тўлайди