Узоқ кутилган Apollo Arrow суперкари тўғрисида » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-10-2016 | 00:52 ZAMIN.UZ / Авто / 30 Октиябр 2016 года
1 022

Узоқ кутилган Apollo Arrow суперкари тўғрисида

Узоқ кутилган Apollo Arrow суперкари тўғрисида

Немисларнинг янги Apollo Arrow суперкари америкаликларнинг Scuderia Cameron Glickenhaus (SCG) фирмаси иштирокида тайёрланадиган бўлди.

SCG компанияси соҳиби Жеймс Гликенхаус немис ҳамкасби Роланд Гумпертга ёрдамлашмоқчи. Бу яқинда ташкил этилган Apollo фирмасининг биринчи автомобили бўлади. “Аполло” 2013 йилда касодга учраган Gumpert компанияси ўрнида ташкил этилган.

Спорткар прототипи шу йилнинг баҳорида Женева автосалонида кўрсатилган. Гумперт ўшанда автомобилни серияли ишлаб чиқаришдан оғиз очмаган, чунки кўпдан бери молиявий қийинчиликни бошдан ўтқазаётган эди.

Ҳамкор топилгач, молиявий ташвишлар йўқолди. Бундан ташқари АҚШлик бизнесмен лойиҳага Италиянинг Manifattura Automobili Torino компаниясини ҳам тортди. Бу фирма Apollo Arrow учун композит кузов панели етказиб беради. Гумпертнинг эски қадрдони Audi эса минг от кучига эга мотор тайёрлаб беради.

Шундай қилиб узоқ куттирган спорткар вазни 1300 кг бўлгани билан юз тезликка 2,9 сониядаёқ эришиши маълум бўлди. Максимал тезлиги эса соатига 360 км бўлиши кутиляпти. Келгуси йилнинг ёзида Англиянинг Гудвуд шаҳрида намойиш этилади. Савдога эса 2018 йилдан бошлиб чиқарилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru