Самарқанд автомобиль заводи халқаро саноат ярмаркасида иштирок этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-10-2016 | 11:00 ZAMIN.UZ / Авто / 30 Октиябр 2016 года
1 352

Самарқанд автомобиль заводи халқаро саноат ярмаркасида иштирок этди

Самарқанд автомобиль заводи халқаро саноат ярмаркасида иштирок этди

Шу кунларда Тошкентдаги «ЎзЭкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси ҳудудида анъанавий Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда “Ўзавтосаноат” АК таркибидаги «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 31 октябрига қадар давом этадиган мазкур тадбирда юк автомобиллари, автобуслар ва махсус транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Самарқанд автомобиль заводи 6 турдаги маҳсулотларини ташриф буюрувчиларга намойиш этмоқда.
Паст полли LE60 шаҳар автобуси, ISUZU NKR шассиси базасидаги тез ёрдам автомобили, NKR тоифасидаги кам юк кўтарувчи автофургон ҳамда махсус транспорт воситаларидан NQR ўт ўчириш автомобили ва сиқилган табиий газ (метан)да ишловчи двигатель билан жиҳозланган NPR 82L чиқинди ташувчи автомобили шулар жумласидандир.

Бундан ташқари Самарқанд автомобиль заводи маҳсулотлари экспозициясидан янги SAZ HD 50 автобуси ҳам ўрин олган бўлиб, 44 нафар йўловчини ўзига сиғдира оладиган ушбу транспорт воситасида йўловчилар учун 29 та ўриндиқ мавжуд. Янги автобус 150 от кучи қувватига тенг Евро-4 халқаро экологик талабларига жавоб берувчи, дизел ёқилғили ISUZU двигатели билан жиҳозланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru