Тажриба “Тесла”нинг қанотсимон эшиклари хавфлилигини кўрсатди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-11-2016 | 00:41 ZAMIN.UZ / Авто / 04 Ноябр 2016 года
544

Тажриба “Тесла”нинг қанотсимон эшиклари хавфлилигини кўрсатди (видео)

Тажриба “Тесла”нинг қанотсимон эшиклари хавфлилигини кўрсатди (видео)

Яқинда Tesla Model X кроссоверининг электр воситасида очиладиган қанотсимон эшиклари хавфлилиги текшириб кўрилди.

“Тесла” кроссоверининг ажралиб турадиган жиҳати икки ёнга кўтарилиб очиладиган эшикларидир. Бошқарув жевагининг тугмаси босилганида эшик кўтарилибгина қолмасдан том ва ён девор бириккан жойидан букилади. Эшик очилишига 6 сония вақт кетади.

Очилиши ва ёпилиши тизимининг тузувчилари агар яқинроқда бирор тўсиқ бўлса, эшик очилмаслигини ва эшик тирқишида бирор нарса-буюм ёки инсоннинг қўли, оёғи бўлса ёпилмаслигини таъкидлашади. Бунинг учун махсус датчиклар ўрнатилганлигини айтишади.

Ҳақиқатан ҳам шундайми? Скандинавиялик ҳайдовчилар буни текширишга аҳд қилди. Эҳтиёткорликни бой бермасдан эшик тирқишига сосиска ва сабзавотлар қўйишди. Яхшики, қўл ё оёғини қўймади.

Видеолавҳанинг узунлигини олдиндан айтиб ўтамиз. Аммо уни варақлаб кўрсангиз ҳам электромобилнинг “қанотлари” одамнинг бармоғинигина эмас, оёғини синдириши мумкинлигининг гувоҳи бўласиз. Демак, “Тесла” кроссоверининг эшигини очиб-ёпишда алоҳида ҳушёрлик талаб этилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru