00:42 / 04.11.2016
11 882

Немислар энг ишончли автомобилни аниқлади

Немислар энг ишончли автомобилни аниқлади

Бир ҳафта муқаддам Consumer Reports нашри энг ишончли автомобиль маркасини аниқлаганлигини ёзган эдик. Германия техник назорат Уюшмаси 9 млн техник кўрик натижаларига асосланиб автомобилларнинг ишончлилик даражасига кўра рейтингини тузди.

Consumer Reports автомобиль маркаларининг ишончлилик рейтингини тузган бўлса, немис уюшмаси муайян авторусум асосида тузди. Ҳар бир машинанинг олган баҳоси унинг техник нуқсонларига боғлиқ.

Шундай қилиб Mercedes-Benz GLK кроссовери ва Porsche 911 спортча русумлар оиласи энг ишончли автомобиллардир деб топилди. Автомобиль эгаларининг атиги 2,1 фоизи ундан шикоят қилган. Тўғри, хулоса уч йил аввал чиқарилган Mercedes-Benz GLK ва Porsche 911га тегишлидир. Етти йиллик автомобиллар орасида Mazda 2 хэтчбеки энг ишончлиси бўлиб чиқди. 6,8 фоиз “Мазда”да камчилик аниқланди.

Германияда машинага энг яхши хизмат кўрсатувчи ҳудудлар Саксония, Бавария ва Баден-Вюртенберг эканлиги аниқланди.

Қизиғи шундаки, Focus Online нашри Саксония ҳудудидаги автомобилларнинг техник жиҳатдан созлигини қуйидагича изоҳлайди. Саксония ГДР таркибида пайтида Wartburg ва Trabant енгил машиналари эгалари техникани кўпинча ўзлари таъмирларди. Шу боис саксонияликларда машина капотини тез-тез очиб, майда-чуйда камчиликларини мустақил таъмирлаш одати сақланиб қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Немислар энг ишончли автомобилни аниқлади