Қозоғистонда Ravon автомобиллари йиғилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-11-2016 | 23:49 ZAMIN.UZ / Авто / 07 Ноябр 2016 года
1 144

Қозоғистонда Ravon автомобиллари йиғилади

Қозоғистонда Ravon автомобиллари йиғилади

Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин 7 ноябрда бир неча ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюрди. Жумладан, у "СариАркаАвтопром" корхонасида ҳам бўлди.

Маминга Ravon русумидаги янги "Нексия" автомобили намойиш қилинди. Бу машина Қўстанайда ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда йиғилмоқчи.

"Бу машина Қозоғистондаги энг арзон машина бўлади. Унинг нархи 2,6 млн тангани ташкил қилади, ундан арзонроғи шунчаки йўқ", деб айтган "Allur Auto" компанияси директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьев.

Лаврентьевнинг айтишича, машина йирик узелли усулда йиғилади: машина комплектлари Ўзбекистондан келтирилади, маҳаллийлаштириш 30 фоизгачани ташкил қилади. Келажакда машина кичик узелли методда йиғилиши бошланади ҳамда маҳаллийлаштириш 50 фоизга ва ундан кўпроққача етказилади.

"Бу автомобиль синовлардан ўтган ва Евро-6 стандартларига жавоб берувчи сертификат олади", деб маълум қилди Лаврентьев.

Мамин Ravon автомобили рулида ўтириб кўрди. Биринчи автомобиль ишлаб чиқарилишининг санаси ҳозирча белгиланмаган, бироқ заводда таъкидланишича, ўзаро ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бир неча ҳужжатларни имзолашгина қолган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru