Номи улуғ Rolls-Royce Apparition автомобилининг ҳайдовчиси ёмғиру шамолга қарамасдан ташқарида, йўловчилар эса ичкарида қамалиб ўтиради. Қамалиб, дея бежизга таъкидламадик, чунки улар торгина ён ойна орқали ташқарини кўра олади холос.
Албатта, бу “Роллс-Ройс”нинг расмий концепти эмас. Бу нишона нусхани 2005 йилда Лос-Анжелесдаги санъат коллежи талабаси лойиҳалаштирган.
Натижада, кўркам ва ўзига хос, аммо тамоман беҳуда машина вужудга келди. Барча концептларнинг тузилишида бирор-бир мантиқий асос бор. Бу машинанинг ғалати қиёфаси эса ақлга сиғмайди. Бошдан-оёқ ноқулайликдан иборат. Ҳайдовчи шамол ва совуқдан ҳимояланмаган, йўловчи ҳеч нарсани кўролмайди. Камига у 7 метрдан ҳам узунроқ. Йўловчи ва ҳайдовчини боғловчи алоқа канали ёки дарча йўқ. Бордию, ҳаракатланиш вақтида йўловчи ҳайдовчига нимадир демоқчи бўлса, деворни тақиллатади :) Йўловчилар машина ичида юзма-юз ҳолатда, худди музокара столида ўтиргандек жойлашади.
Талабанинг концептига кўплаб автомобиль нашрлари эътибор қаратган, аммо ҳеч бири маъқулламаган. Биз ҳам эътибор қаратдик холос. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда