01:36 / 09.11.2016
6 977

Велосипедчи хавфсизлик ёстиқчаси тақади

Велосипедчи хавфсизлик ёстиқчаси тақади

Америкалик тадқиқотчилар велосипедчиларнинг анъанавий шлемини дамланадиган хавфсизлик ёстиқчасига алмаштиришни таклиф қиляпти. Ўтказилган тажрибалар жароҳат олиш ва мия чайқалиши нуқтаи назаридан қараганда хавфсизлик ёстиқчаси шлемдан 6 баробар устунлигини кўрсатди.

Европа, Америка ва Осиёнинг кўплаб давлатларида, шунингдек, Австралия ва Янги Зеландияда велосипедчилар шлем тақиб ҳаракатланиши шарт. Аммо аксар велосипедчилар кўришга халақит бериши сабабли шлемни хушламайди. Қолаверса, шлем бошни лат ейишдан сақлаб қолишига ишонч йўқ, деган қараш мавжуд.

АҚШдаги Стенфорд университети тадқиқотчилари пенополистиролдан тайёрланган анъанавий шлемларни ва уларнинг ҳаво дамланадиган аналогини ўрганди. Стенфорд олимлари ўтказган тўқнашув тестларида шишириладиган ёстиқча танани зарбадан 6 баробар яхшироқ ҳимоялаши маълум бўлди. Аммо АҚШ ва айрим давлатларда велосипедчиларнинг хавфсизлик ёстиқчалари айрим чекловлар туфайли сотилмайди.
[media=https://youtu.be/tqUCeKtC1gA]
Ёстиқчанинг бир талай афзалликлари бор. Улар худди автомобиль хавфсизлик ёстиқчаси каби ишлайди, яъни бирор нарсага теккан заҳотиёқ шишади. Бошқа вақти велосипедчига ҳеч қандай халақит бермайди, кўриш доирасини чекламайди. Велосипедчиларнинг хавфсизлик ёстиқчалари ҳозир ишлаб чиқариляпти, хусусан шведлар маҳсулотлари хийла оммалашган. Аммо ёстиқча шлемдан қиммат, ҳаттоки, велосипеднинг ўзидан ҳам баланд нархда сотилиши мумкин.

Велосипедчининг ёстиқчаси ёқа каби кишининг гарданига жойлашади. Ичида ҳаво ва компьютер бўлиб, у махсус ҳаракат сенсорлари ёрдамида тўқнашиш эҳтимолини аниқлайди. Тўқнашувдан сўнг велосипедчи эгардан учиб кетса, ёстиқча шу ондаёқ ишга тушиб бошни зарбдан асрайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Велосипедчи хавфсизлик ёстиқчаси тақади