Красноярсклик эркак машинани сотиб, сўнг уни янги эгасидан ўғирлаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-11-2016 | 12:44 ZAMIN.UZ / Авто / 12 Ноябр 2016 года
678

Красноярсклик эркак машинани сотиб, сўнг уни янги эгасидан ўғирлаб кетди

Красноярсклик эркак машинани сотиб, сўнг уни янги эгасидан ўғирлаб кетди

Россиянинг Красноярск шаҳрида 32 ёшли эркак Toyota Land Cruiser машинасини олиб қочиб кетгани туфайли қўлга олинди. У ўғирланган машинани шу аёлга ўзи сотган эди, деб ёзмоқда Дарё сайти..

Аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат этиб, машина дўкон яқинидаги автотураргоҳдан олиб қочилганини хабар қилди. Терговчилар бу ишни машинанинг собиқ эгаси амалга оширганини аниқлади. Автомобилга сигнализация тизими ўрнатилмаганини билган эркак аёл дўконда харид билан машғуллигида уни ўғирлаб кетди.

Воқеа юзасидан тергов бошланди. Тергов якунига қадар Toyota Land Cruiser полиция томонидан олиб қўйилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru