Volkswagen ва Audi’га қарши «дизельгейт» бўйича яна текширув бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-11-2016 | 11:24 ZAMIN.UZ / Авто / 13 Ноябр 2016 года
534

Volkswagen ва Audi’га қарши «дизельгейт» бўйича яна текширув бошланди

Volkswagen ва Audi’га қарши «дизельгейт» бўйича яна текширув бошланди

Германиядаги Volkswagen автомобил ишлаб чиқарувчиси ва унинг бренди Audi компанияси тасдиқладики, Европа ва АҚШдаги регуляторлар (машиналар юришини ёки ишлашини тартибга солиб турувчи) Audi автомобилларидаги автомат узатув қутисининг дастурий таъминоти бўйича текширув бошлади. Kun.uz хабарига кўра, синов вақтида машинанинг ташқи муҳитга чиқарадиган зарарли моддалари ҳажми пасайтириб кўрсатилган.

Нашрнинг қайд этишича, Volkswagen регуляторлар билан бу масалада муҳокама ўтказган. Бу «дизельгейт» можаросидаги навбатдаги иш сифатида қаралмоқда. Гап бензинда юрувчи ва дизель двигателларга эга автомобиллар ҳақида кетмоқда.

Текширувчилар автоматик узатув қутисидаги дастурий таъминотдан лаборатория синовлари вақтида чиқарилган карбонат ангидрид гази миқдорини камайтиришда фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганини ўрганишади.

Сентябрь ойида Volkswagen компанияси ходими Жеймс Роберт Лиэнг Детройтдаги суд мажлисида «дизельгейт» доирасида фирибгарликни ташкил этиш мақсадида тил бириктирганлигини тан олгани хабар қилинганди. У ишланган газларда зарарли моддалар мавжудлиги ҳақидаги ҳақиқий маълумотларни яшириш имконини берувчи дастурни ишлаб чиққанлардан бири бўлган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru