20:45 / 13.11.2016
7 912

Дубайда ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар синовдан ўтказилмоқда

Дубайда ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар синовдан ўтказилмоқда

Дубай йўл ва транспорт бошқармаси ҳайдовчисиз бошқариладиган машиналарни синовдан ўтказишни бошлади, уларнинг ҳар бири 10 кишигача йўловчи олиб юра олади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Айни дамда ушбу турдаги транспортлар Business Bay туманида 650 километр масофада ҳаракатланишмоқда.
Бошқарма вакили Аҳмед Баҳрозияннинг сўзларига кўра, бу машиналарда синов ўтказишдан мақсад, уларнинг Дубай иқлими шароитида ҳаракатланишини текширишдир.

Дубай ҳукумати стратегиясига мувофиқ 2030 йилга келиб шаҳарда ҳаракатланувчи 25 фоиз транспорт воситаси ҳайдовчисиз бошқариладиган машиналар бўлади.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Дубайда ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар синовдан ўтказилмоқда