14:29 / 15.11.2016
7 276

Янги Panther дрони учади ва ерда ҳаракатланади (видео)

Янги Panther дрони учади ва ерда ҳаракатланади (видео)

Дрон деганда парракли учар аппаратни тасаввур қиламиз. Аммо саноат коммуникацияларини ўрганувчи ва дала ишларига мўлжалланган Panther янги дрони ерда илдам юра олади. Дронни Advanced Tactics компанияси ишлаб чиққан.

Panther 7 кггача юкни кўтаради. Дронсозлар аппаратнинг трубопроводларни текширишга жуда қулайлигини мақтамоқда. Ерда эса соатига 113 км тезликда ҳаракатлана олади, пастроқ тўсиқлардан сакраб ўтади.

Компаниянинг яна бир Black Knight Transformer (расмдаги “Қора суворий”) номли дрони каттароқ бўлиб, ҳарбий ҳаракатлар чоғида ҳарбий ва тиббий ходимларни ташишга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янги Panther дрони учади ва ерда ҳаракатланади (видео)