Автомобиль соҳаси экспертлари бозорни таҳлил қилгач, келгуси йили тақдим этилишини автомобиль мухлислари кўзи тўрт бўлиб кутаётган уч модификацияни аниқлашди.
Топ-3 бошида Nissan Teana. Янги модификация уч хил двигателга эга бўлади. Улар 2, 2,5 ва 3 литрли агрегатлардир. Машина қуввати 150-175 от кучи орасида. Смартфонга боғланадиган янгича мултимедиа тизими бўлади. Русум 2017 йилнинг биринчи ярмида чиқиши кутиляпти.
Audi RS1 ҳам кутилаётганлар орасида бор. Немис машинасига 300 от кучига эга бўлган 2 литрли двигатель ўрнатилади. Замонавий диод чиқроқли фараларга эга. “Ауди” Женева автосалонида кўрсатилади. Европада у 38 минг евродан сотилиши кутиляпти.
Учликни французларнинг Renault Megane автомобили якунлайди. Русумга 1,2 литрли двигатель ўрнатилади. Тақдимоти келаси йили ўтказилади. Renault Megane 12 минг доллар нархда харидорга таклиф этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди