Хитой компанияси автопилоти бор электрли суперкар тайёрламоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-11-2016 | 14:38 ZAMIN.UZ / Авто / 15 Ноябр 2016 года
302

Хитой компанияси автопилоти бор электрли суперкар тайёрламоқчи

Хитой компанияси автопилоти бор электрли суперкар тайёрламоқчи

Хитойнинг GAC компанияси Enlight электрли суперкарининг тизерини намойиш қилди. Прототип ноябр ойида Гуанчжоу автосалонларидан бирида оммага кўрсатилади.

Дараги чиққан суперкар тўла узатмали бўлиши, автопилоти ҳамда тўлалигича электрда ҳаракатланиши маълум. Серияли ишлаб чиқарилиш эҳтимоли айтилмади.

GAC электрли суперкар ишлаб чиқараётган биринчи Хитой компанияси эмас. Масалан, апрел ойида BAIC фирмаси Пекин автосалонида ArcFox-7 электромобилини намойиш этди. ArcFox-7 603 от кучига эга бўлиб, литий-ионли аккумуляторлар ўрнатилган. Электрли купе юз тезликка уч сонияда эришиши, айниқса, диққатга сазовордир.

Ноябр ойи охирида Лондонда Хитойнинг NextEV компанияси 1360 от кучига эга бўлган гиперкарни намойиш қилади. У ҳам уч сонияда 100 км/соат тезликка чиқади, максимал тезлиги соатига 300 км.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru