Япон компанияси кроссоверлари устида тажриба қилиб кўрмоқда. Ҳозирга қадар “Субару” асосан кичикроқ машиналар ишлаб чиқарувчи бренд бўлса, америкаликларнинг улкан машиналарга қизиқиши уларни йирик кроссовер яратишга ундади. VIZIV-7 SUV Concept автомобили тезкор оилавий фургон, шу билан бирга катта йўлтанламас ясаш йўлидаги уринишдир. Унинг услуби DYNAMIC x SOLID деб аталади.
Компаниянинг ижрочи вице-президенти Такеши Тачимори сўзларига кўра, кроссовер “Субару” тарихидаги энг катта автомобилдир. Узунлиги 5200, кенглиги 2030, бўйи эса 1860 ммга тенг. Автомобилда етти ўриндиқ бор. Техник кўрсаткичлари, ҳозирча, айтилгани йўқ, аммо трансмиссияси тўла узатмали ва симметрик бўлиши кутиляпти. “Субару”га хос бўлган оппозит двигатель ўрнатилади.
Серияли ишлаб чиқариладиган нусхаси 2018 йилнинг бошида намойиш этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди