«Тойота» қайта тикланган «Супра»ни намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-11-2016 | 17:54 ZAMIN.UZ / Авто / 29 Ноябр 2016
537

«Тойота» қайта тикланган «Супра»ни намойиш қилди

«Тойота» қайта тикланган «Супра»ни намойиш қилди

Autocar нашри Toyota Supra ворисининг суратларини чоп этди. Гибрид спорткар илк тақдимоти 2018 йилда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Аввалроқ йўлларда қайта тикланган «Супра»нинг илк прототиплари пайдо бўлганди. У машиналардан янги суратлардаги машина ўзгача оптика ва олд томондаги катта ҳаво тўплагичлар билан фарқ қилади. Бундан ташқари, машинада ноодатий тўлқинсимон томни кўриш мумкин.

Тахмин қилинишича, Supra’нинг бўлғуси вориси бензинли турбомотор негизидаги гибрид куч қурилмасини олади. Моделда шунингдек роботлаштирилган узатмалар қутиси ва тўлиқ привод пайдо бўлади.

Аввалроқ маълум қилингандек, машинани ишлаб чиқариш билан Австриянинг Magna компанияси 2018 йилдан бошлаб шуғулланади.
«Тойота» қайта тикланган «Супра»ни намойиш қилди

«Тойота» қайта тикланган «Супра»ни намойиш қилди


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru