2020 йилда BMW автопилотли машиналар ишлаб чиқаришни бошлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-03-2015 | 21:05 ZAMIN.UZ / Авто / 18 Март 2015 года
3 456

2020 йилда BMW автопилотли машиналар ишлаб чиқаришни бошлайди

2020 йилда BMW автопилотли машиналар ишлаб чиқаришни бошлайди

BMW компанияси 2020 йилда автопилотли автомашиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 18 мартда Мюнхенда ўтказилган Бавария гуруҳининг йиллик ҳисобот матбуот анжуманида директорлар кенгаши аъзоси, ихчам ва ўрта ўлчамдаги моделлар бўлинмаси раҳбари Клаус Фролих маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, автомобиль саноатида автоном бошқарув тизимларининг жорий қилинишига тўсқинлик қилаётган асосий муаммолардан бири ҳуқуқий томон билан, хусусан, суғурталаш ва жавобгарлик масалалари билан боғлиқ. Ҳозирликда умумий фойдаланиш йўлларида автопилотли машиналарни қўллаш ҳуқуқига АҚШда Google Mercedes-Benz, Швецияда Volvo, Буюк Британияда Nissan компаниялари эга. Бундан ташқари, Германияда Берлин-Мюнхен йўлининг А9 магистрали участкаларидан бири автопилотли машиналарни синовдан ўтказиш учун ажратилиши режалаштирмоқда.
BMW ўз автоном бошқарув тизимини Continental билан ҳамкорликда ишлаб чиқмоқда. Бу борадаги тажриба автомашиналари 2009 ва 2011 йилларда синовдан ўтказилган эди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru