Дизайни йўқ автомобиль ёки қутимобиль » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-12-2016 | 20:19 ZAMIN.UZ / Авто / 04 Декабр 2016
824

Дизайни йўқ автомобиль ёки қутимобиль

Дизайни йўқ автомобиль ёки қутимобиль

Автомобиль ҳаракатланиш воситаси бўлибгина қолмасдан, муайян эстетик талабларга жавоб бериши зарур. Автомобиль дизайни харидорни жалб этувчи хусусиятлардан биридир, аммо америкалик дизайнер Жоуи Рюйтер бирдан бу мезонга риоя қилишни истамай қолди.
Дизайни йўқ автомобиль ёки қутимобиль

Дизайнер қутига ўхшаш, мутлақо ўзига хос автомобиль прототипини тайёрлади ва унга Consumer номини берди. “Консюмер” катта шаҳарларда минишга мўлжалланган. Дизайнернинг айтишича, уни тирналишидан чўчимасдан автотураргоҳга жойлаш мумкин. Чунки қабариб чиққан ва нозик жойлари йўқ, деб мақтайди машина муаллифи.
Дизайни йўқ автомобиль ёки қутимобиль

Кузов тўғри бурчакли. Салонида хиёбондаги ёғоч ўриндиқларни эслатадиган икки диван ва бошқарув ускуналари бор. Олд қисмига кўзгусимон панел қопланган бўлиб, остидаги диод чироқлар фара вазифасини бажаради. Автомобиль ғилдираклари кузов панеллари остига яширинган бўлиб, гўёки текисликда сирғалиб кетаётгандек тасаввурни юзага келтиради.
Дизайни йўқ автомобиль ёки қутимобиль

Кузовнинг олд юқори қисми нотекис металл панелдан иборатдир. Уни капот каби очиб двигатель ва олд ғилдиракларни кўрасиз. Орқа қисмига пишиқ мато қопланган. Ягона декоратив элементлари бензобак қопқоғи ва биқинидаги оёқ қўядиган зиначаларидир, десак хато қилмаймиз. Унга оёқ қўйиб машина ичига тушилади. Ҳа, айнан тушилади, кириш имкони йўқ, чунки эшиги мавжуд эмас.
Дизайни йўқ автомобиль ёки қутимобиль

Дизайни йўқ автомобиль ёки қутимобиль

“Истеъмолчи”нинг (Consumer) ғилдираклар базаси 2,28 м, узунлиги 3,42 м, баландлиги бор йўғи 83 см. Кўплаб одатдаги элементлари, ҳаттоки, томи йўқлиги сабабли вазни 566 кг холос. Қолган техник тавсифи келтирилмади. Аслида бунинг ҳожати ҳам йўқ. Чунки унинг ялпи ишлаб чиқарилиши эҳтимоли жуда узоқ.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru