Чеченистон полициячилари ғалати ишлар қилмоқда. Улар ёзги шинали машиналарни жарима майдончасига қўйишни талаб қиляпти, деб ёзмоқда Carzone.uz сайти.
28 сентябрдан бери Чеченистонда йўл ҳаракати қоидабузарларини аниқлаш ишлари кетмоқда. Ўтган амалиёт мобайнида машинанинг ойнаси қорайтирилмаганлиги, жарима тўланмаганлиги, ҳаттоки, қишки шинадан фойдаланилмаганлиги каби кичик сабаблар билан ҳам жарима майдончасига тортиш ҳолатлари учраб турибди.
Қишда ёзги шинадан фойдаланганлик учун Россия қонунчилигида ҳеч қандай жазо кўзда тутилмаган. Фақатгина сийқалашган шина учун 500 рубл жарима белгиланган.
Россия қонунчилигида покришкалар протектори изларининг жарима солиш учун асос бўладиган чуқурликлари (енгил машиналар учун – 0,8 мм; вазни 12 тоннагача бўлган юк машиналари учун – 1 мм; М1, N1, O1, O2 категорияли транспорт воситалари учун – 1,6 мм; автобуслар учун – 2 мм) белгилаб қўйилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди