Rolls-Royce йўлтанламасларининг биринчи намунаси фотосуратлари интернетга жойлаштирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-04-2015 | 16:40 ZAMIN.UZ / Авто / 08 Апрел 2015 года
999

Rolls-Royce йўлтанламасларининг биринчи намунаси фотосуратлари интернетга жойлаштирилди

Rolls-Royce йўлтанламасларининг биринчи намунаси фотосуратлари интернетга жойлаштирилди

Rolls-Royce компанияси томонидан янги модель йўлтанламаслар прототипининг дастлабки расмий фотосуратларини интернет тармоғига жойлаштирилди. Буюк Британиянинг етакчи автоконцерни ушбу машина моделини ишлаб чиқиш бўйича дастурни Project Cullinan деб атаган.

Машинанинг турли техник имкониятлари синовдан ўтказилмоқда. Жумладан, шассилар йўл қопламасининг ҳар хил шаклларида синовдан ўтказилади, илгакларнинг мустаҳкамлиги текширилади. Шунингдек, салон ичига шовқин кирмаслиги таъминланади. Синовлар мураккаб тоғ йўлларида давом эттирилади.

Компания раҳбари Торстен Мюллер-Отвоснинг сўзларига қараганда, машина “одамларни операдан тўғри Альпларга элтиб қўя оладиган ҳақиқий йўлтанламас” бўлади.

Машина 2018 йилда сотувга чиқарилади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru