13:20 / 21.12.2016
11 585

Lada автомобиллари Ўзбекистонга Қозоғистон орқали етказиб берилади

Lada автомобиллари Ўзбекистонга Қозоғистон орқали етказиб берилади

Россия автомобиль саноатидаги янги Lada Vesta ва Lada Xray моделлари Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиниши мумкин. Машиналар Ўзбекистон, Тожикистон ва минтақанинг бир қатор бошқа давлатларига Қозоғистондаги «Азия-Авто» корхонаси орқали етказиб берилиши кўзда тутилган, дейилади Kun.uz сайти хабарида.

«Колеса.ру» порталининг хабар беришича, автомобиллар Уст-Каменогорскда жойлашган «Азия-Авто» заводида йиғилмоқда.

Қозоғистон корхонаси вакилларининг сўзларига кўра, Lada автомобилларини 2017 йилда 10 минг нусхада чиқариш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, Тожикистонга «АвтоВАЗ»дан ташқари Ravon бренди ҳам етказиб берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги катта ҳукумат делегацияси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига 26 декабрь куни ташриф буюради. Ушбу ташриф чоғида бу масала юзасидан ҳам аниқлик киритилиши эҳтимолга яқин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Lada автомобиллари Ўзбекистонга Қозоғистон орқали етказиб берилади